Фарғона вилоятида электромобиллар ишлаб чиқариш қачон бошланиши маълум бўлди
2020 — 2022 йилларда Фарғона вилоятининг Марғилон ва Қўқон шаҳарларида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати эълон қилинди.
Ҳужжатга кўра, «Shaffof omadli sanoat» МЧЖ томонидан электромобил ишлаб чиқаришни ташкил этиш муддати 2022 йилнинг 1 октябрь куни этиб белгиланди.
Завод қуввати йилига 2 минг дона электромобил бўлади. Лойиҳанинг умумий қиймати - 40 млн доллар, жумладан, 24 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициядан ҳисобидан. Ҳужжатга кўра, электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш натижасида 300та иш ўрни яратилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойи ўрталарида президент Шавкат Мирзиёев «Қўқон» эркин иқтисодий зонасидаги «Шаффоф омадли саноат» қўшма корхонаси фаолияти билан танишди.
Президент электромобилларнинг иқтисодий самарадорлигига алоҳида эътибор қаратганди. Хитойнинг Silk Road Company компанияси билан ҳамкорликда амалга ошириладиган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 30 миллион АҚШ доллари бўлиб, шундан 24 миллион доллари хорижий инвестиция экани билдирилган.
Ҳисоб-китобларга кўра, ишлаб чиқариладиган экологик тоза электромобиллар нархи 3 минг доллар атрофида бўлади. Улар нефть маҳсулотлари чекланган шароитда муҳим аҳамият касб этади.
Мавзуга оид
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
11:59 / 05.11.2024
Ўзбекистонлик олимлар Фарғона водийсидан янги балиқ турини топди
09:40 / 02.11.2024
Ҳиндистон Фарғонада халқаро кўп тармоқли клиника ташкил этади
19:32 / 30.10.2024