Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида вужудга келган фавқулодда ҳолат бўйича берган қўшимча маълумотида вазирлик ва идоралар томонидан ҳолатни зудлик билан бартараф этиш ишлари давом эттирилаётганини маълум қилди. 

«Қидирув ва қутқарув ишлари натижасида тупроқ остидан яна бир кишининг жасади олиб чиқилди ва унинг шахси аниқланди.
1.Д.Абдуллаев – 1999 йилда туғилган.
Ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва бартараф қилиш ишлари давом этмоқда», дейилади ФВВ хабарида.

Бундан аввалроқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тупроқ остидан чиқариб олинган икки ишчининг шахсига аниқлик киритганди.