Жаҳон | 18:10 / 24.12.2019
13620
2 дақиқада ўқилади

Лукашенко Минск ёки Витебск яқинига Россия ҳарбий самолётларини жойлаштиришни таклиф қилди

Фото: ТАСС

Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакат ҳудудида Россия космик-ҳаво кучлари базасини жойлаштириш эҳтимоли ҳақидаги муҳокамаларни сафсата деб атади, аммо Москвага Минск ва Витебск яқинида Россия ҳарбий самолётларини жойлаштиришни таклиф қилди.

"Бу мени сиёсатчи ва раҳбарларингиз кечирсинлар, сизлар томонингиздан (Россия) қилинган оддий фейк. Балки урф бўлган сўзни нотўғри айтгандирман. Бу шунчаки сафсата, у кимга керак бўлди, билмайман", - деди Лукашенко "Эхо Москви" радиостанцияси эфирида.

У Россияга Беларусь ҳудудида ҳарбий база керак бўлишига шубҳа билдирди.

"Аммо ҳудудимизга ўз самолётларингизни жойлаштиришни истасангиз, эртага шахсан ўзим қабул қилишга тайёрман. Бизда самолёт, вертолётларимиз жойлаштирилган 5та ҳарбий-ҳаво базаси бор. Марҳамат, келинглар", - деди у.

"Марҳамат, Минск яқинига 50та самолёт жойлаштиринг. Ёки Витебск яқинига 20та самолётни жойланг. Ҳеч қандай база қуришнинг ҳожати йўқ. Мавзу ёпилди", - деди Беларусь президенти.

Ноябрда Беларусь хавфсизлик кенгаши давлат котиби Станислав Зась "Беларусь 1" телеканалига берган интервьюсида Москва Минскка Су-30СМ қирувчи самолётларини сотиб олишда молиявий кўмак беришни, аммо эвазига республикада ўз авиабазасини жойлаштиришни таклиф қилганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, Беларусь раҳбарияти қирувчи самолётларни ўз маблағига сотиб олишга қарор қилган.

Мавзуга оид