Ун ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқаришга замонавий энергия тежамкор технологияларни жорий қилиш ҳамда истеъмолчиларга сифатли маҳсулотларни етказиб бериш чора-тадбирлари қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасига кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар Академияси, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази, Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институти “2020-2022 йилларда ғалла етиштириш ва ғалла навлари селекциясини ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқади.

Бунда, суғориладиган ва лалми ерларда ғалла етиштириш, замонавий агротехнологияларни қўллаш, агротехник тадбирларга риоя қилиш орқали дон ҳосилдорлигини ошириш, “уруғлик – дон – ун – нон ва нон маҳсулотлари” тўлиқ занжири бўйича илмий изланишларни мувофиқлаштириш, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган юқори сифатли ғалла навларини селекция қилиш ва районлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компаниясининг “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизимида ташкил этилган нон ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналаридаги дон корхоналари активлари ва улушларини инвесторларга сотиш юзасидан таклифига розилик берилади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизимидаги акциядорлик жамиятларининг бошқарув органлари қарорлари асосида нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналаридаги дон корхоналари активларни ва улушларини инвесторларга сотиш ишларини ташкил қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ билан биргаликда 2020-2021 йилларда энергия тежамкор технологиялар асосида савдо майдони мавжуд нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш кичик корхоналарини ташкил қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни таъминлайди. 

Бунда:

нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи кичик корхоналарни ташкил этишда савдо майдонлари бўлиши шарти билан ер майдонлари ажратиш ва зарур муҳандислик-коммуникация, йўл ва транспорт инфратузилмаларига уланишни таъминлайди;

корхоналарни аҳоли кўп истиқомат қиладиган ҳудудларда жойлаштириш, аҳолининг кунлик эҳтиёжини тўлиқ қондиришга қаратилган иш вақти асосида, корхонанинг ўзида ёки унга яқин манзилда нон ва нон маҳсулотлари чакана савдосини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилади;