Лондондаги Тейт замонавий санъат галереясида рассом Пабло Пикассо мўйқаламига мансуб асарга шикаст етказилди. Бу ҳақда «Би-би-си» хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, нархи 20 млн фунт стерлинг (26 млн доллар) бўлган «Аёл бюсти» картинаси пичоқ ёрдамида кесиб ташланган. Бу ишни қилишда айбланиб ҳибсга олинган 20 ёшли Шакил Мэсси айбловни рад этмоқда.

Галереядагиларнинг маълум қилишича, сурат 1944 йилда Парижда чизилган.

Пабло Пикассо — испан ва француз рассоми, ҳайкалтарош, график, театр рассоми, керамикачи ва дизайнер. У ҳаёти давомида 20 мингга яқин асар яратган.