Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ядро келишуви бўйича мажбуриятларни тўлиқ бажаришга тайёрлигини билдирди
Теҳрон ядро келишуви бўйича мажбуриятларни тўлиқ бажаришга қайтишга тайёр. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Аббос Арағчи маълум қилди.
"Эрон ядро келишувини тўлиқ бажаришга қайтишга тайёр", - дейилади мамлакат ТИВнинг Twitter саҳифасида.
Шу билан бирга, Теҳрон бунинг учун қандай шарт қўйиши очиқланмаган.
Эрон 5 январда ядро дастури бўйича Биргаликдаги ҳаракатлар режасидан чиқишини эълон қилди.
“Эрон ядро келишуви бўйича, биринчи навбатда центрифугалар сони бўйича, чекловлардан батамом воз кечади. Шу тариқа Эрон ядро дастури бўйича ишлаб чиқариш борасида, жумладан уранни бойитиш қуввати ва бу соҳада тадқиқотлар ўтказиш ва дастурни янада ривожлантиришда ҳеч қандай чекловларга эга бўлмайди”, дейилганди Эрон ҳукумати баёнотида.
Мавзуга оид
08:33
Эрон Али Хоминаий билан хайрлашади
21:57 / 01.07.2026
Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади
22:59 / 30.06.2026
400 кг уран нега 60 фоизгача бойитилган? Эрон элчисининг жавоби
14:37 / 30.06.2026