Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий боғда океанариум барпо этилади
Президент Шавкат Мирзиёев Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бу ерда замонавий маданият ва истироҳат боғи барпо этилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 сентябрдаги қарори асосида бунёдкорлик ишлари икки босқичда амалга оширилмоқда. Биринчи босқичда 9 гектар майдонда океанариум, амфитеатр, кинотеатр, кўнгилочар ўйингоҳ, эртакнамо қаср, мусиқали фаввора, автомобиллар тураргоҳи қурилади. Иккинчи босқичда 12 гектар ҳудудда мавзули парк, болалар учун автодром ва аттракционлар, аквапарк бунёд этилади.

Шунингдек, кафе ва ресторанлар, савдо дўконлари ташкил қилинади. Ҳаво мусаффолигини таъминлаш мақсадида каштан, қарағай, япон софораси, магнолия, эман, қайин каби дарахтлар экилади.
Истироҳат боғи тўлиқ модернизация қилингач, бир кунда 10 минг кишигача хизмат кўрсатиш имконияти яратилади. Бу аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқаришини таъминлаш билан бирга Тошкент шаҳрининг туристик жозибадорлигини ҳам оширади.

Давлат раҳбари истироҳат боғининг йил давомида ишлашини таъминлаш, одамлар оилавий дам олиши учун кенг имконият яратиш бўйича кўрсатмалар берди. Боғда Самарқанд, Бухоро, Хива каби шаҳарлардаги қадимий обидалар макетини ўрнатиб, ёшлар ва сайёҳларнинг тарихга қизиқишини ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Шу ерда Тошкент шаҳри туманлари ҳокимлари билан мулоқот бўлди, дейилади хабарда.






Мавзуга оид
17:57 / 15.06.2026
Президент муҳим минераллар хомашё базасини ривожлантириш бўйича топшириқлар берди
17:36 / 15.06.2026
Uzbekistan Airways акцияларининг 20 фоизи йил якунигача халқаро IPO орқали сотилади
12:18 / 15.06.2026
Ўзбекистон президенти Хитой раисига табрик мактуби йўллади
10:58 / 15.06.2026