Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон Ғазначилик бошқармаси давлат харидларининг шаффоф тизими яратилгани бўйича очиқ мулоқот ўтказди
Фото: KUN.UZ
Асака туманида Андижон вилояти бўйича Ғазначилик бош бошқармаси томонидан давлат харидларининг очиқ ва шаффоф тизими яратилганлиги бўйича очиқ мулоқот ўтказилди. Унда туман ҳокимлигининг соҳага алоқадор мутасаддилари, тадбиркорлар, туман ғазначилик бўлинмаси ходимлари иштирок этди.

Вилоят бўйича ғазначилик бошқармаси бошлиғи Хуршидбек Султонов «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун мамлакатимизда давлат харидларини амалга ошириш бўйича мавжуд норматив-ҳуқуқий базани ягона ҳужжат доирасида умумлаштиргани ва тизимли равишда тартибга солгани ҳақида маъруза қилди.

Мутасадди йиғилганларга давлат хариди, электрон дўкон ва бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион каби махсус ахборот порталининг дастурий-техник комплекси орқали ахборот-коммуникация технологиялари воситасида давлат харидларини амалга ошириш усуллари, давлат харидларининг асосий тамойиллари нималардан иборатлиги ҳақида гапирди.

Мулоқот давомида тадбиркорлар томонидан электрон давлат харидларида буюртмачилар ва етказиб берувчилар иштирок этиши учун қандай қулайликлар яратилгани борасида саволлар ўртага ташланди. Мутахассислар рўйхатдан ўтишдан тортиб, то товарни сотиш ёки қабул қилиб олишгача бўлган жараённинг электрон тарзда амалга оширилиши бўйича тушунча бердилар.


Тадбир сўнгида бюджет маблағларини мақсадли сарфланишида бошқаларга ўрнак бўлаётган ҳамда ўз касбини узоқ йиллардан бери ардоқлаб келаётган иқтисодчиларга ташаккурномалар тақдим қилинди.
Элмурод Эрматов
Мавзуга оид
19:54 / 21.01.2026
Андижон вилояти ҳокимининг 7 йилга қамалган собиқ ўринбосари Ботиржон Ҳамроев озодликка чиқди
14:02 / 20.01.2026
Электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланган майнинг қурилмалари топилди
21:37 / 13.12.2025
Андижонда 80та янги авлод электробуслари аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади
14:39 / 09.12.2025