Ўзбекистон | 12:26 / 29.01.2020
4119
2 дақиқада ўқилади

Аҳолини дон маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашда интервенцион харидлар тизими жорий этилади — Президент қарори

Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги»ги қарори имзоланди.

Қарорга кўра, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланган.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегияси доирасида 2020 йилда:

«Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва жорий этиш» йўналишида 2020 йил 1 октябрдан бошлаб аҳолини дон маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва нархлар кескин ўзгаришининг олдини олиш мақсадида интервенцион харидлар тизими босқичма-босқич жорий этилади.

Бунда 2021 йилдан бошлаб дон учун давлат буюртмаси харидларини босқичма-босқич камайтириш, шу жумладан бошоқли дон харид қилиш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор механизмларини жорий этиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун давлат буюртмаси тизимидан давлат захирасидан фойдаланишга ўтиш бўйича механизм назарда тутилади.

«Қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини яратиш» йўналишида 2021 йил ҳосилидан бошлаб бозор конъюнктураси таҳлили ва агротехника тадбирларини ўтказиш харажатларининг прогноз ҳисоб-китоби асосида пахта-тўқимачилик кластерлари учун фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича шартномаларнинг шартларини аниқлашда минимал нархларни белгилаш йўли билан пахта хомашёси нархларини шакллантириш, харид қилиш ва сотишнинг бозор тамойилларига ўтишни назарда тутувчи қарор лойиҳаси 2020 йил 1 октябрга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид