“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ бошқарув раиси Нодир Отажоновнинг маълум қилишича, бу йил қишлоқ хўжалиги соҳасига ўтган йилга нисбатан 165 фоизга кўп замонавий техникалар олиб кирилади. 

“Жорий йил давомида қишлоқ хўжалиги соҳасини 45 фоизгача замонавий техникалар билан таъминлаш олдимизга қўйган асосий мақсадимиздир. Бу йил қишлоқ хўжалиги соҳасига ўтган йилга нисбатан 165 фоизга кўп замонавий техникалар олиб кирилади.

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш, энг замонавий ва тежамкор техникаларни жорий қилиш қишлоқ хўжалиги соҳасида белгиланган асосий вазифалардан бири. Ҳозирги шароитда ер, сув ресурсларнинг ҳосилдорлигини ошириш йўлида замонавий техникаларни аҳамияти беқиёс”, - дейди Нодир Отажонов.

Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Шароф Ражаббоевнинг айтишича, техникаларни ривожлантириш, авваламбор, қўл меҳнатини камайтиради. 

“Рақамли технологияларни жорий қилиш асосий вазифаларимиздан. Рақамли технологиялар бу нима? Бу маълумотлар базаси. Намлик даражаси, қачон экиш керак, қачон сув бериш керак, қаерда жойлаштириш мақсадга мувофиқ деган саволларга жавобларни асосли, тез ва аниқ беради”, - дейди вазир биринчи ўринбосари.