Вазирлар Маҳкамасининг 14 февраль кунги 82-сонли «Олий таълим муассасалари ректорларини лавозимларга тайинлаш тўғрисида»ги қарори билан Ўзбекистондаги 11та олий таълим муассасасида раҳбар ўзгарди.
Ҳукумат қарорига мувофиқ, Навоий давлат педагогика институти ректори Бахтиёр Худайбердиевич Данияров лавозимдан озод қилинди. 2010-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари бўлган Данияров 2017 йилнинг майида мазкур институт ректори этиб тайинланганди.

Энди унинг ўрнига Баҳодир Бойпўлотович Собиров Навоий давлат педагогика институтининг янги ректори сифатида иш бошлаган. У шу вақтга қадар Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтига директорлик қилиб келаётганди.

Шунингдек, Наманган муҳандислик-қурилиш институти ректори Шукуржон Шарипович Кенжабоев лавозимидан озод этилиб, Шариббой Тўланович Эргашев институтнинг янги ректорига айланди.

Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти ректори Назирила Насимханович Махмудов лавозимдан озод қилинган ва унинг ўрнига Орифжон Шодиевич Бозоров институтнинг янги ректори этиб тайинланган.

















