Ўзбекистон | 10:31 / 19.02.2020
34360
1 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways 4та Boeing самолётини сотмоқда

Uzbekistan Airways тўртта эски Boeing самолётини 12 млн доллардан 22 млн долларгача бўлган нархда сотувга қўйди

Uzbekistan Airways АЖ тўртта Boeing самолётини сотмоқда. Бу ҳақда авиакомпания сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, бу авиапаркни янгилаш ва келгусида унификациялаштириш лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

Қуйидаги ҳаво кемалари сотувга таклиф этиляпти:

Boing 757-200 UK-75701 (1999 й.)
12 030 000 АҚШ доллари қийматида;

Boeing 757-200 UK-75702 (1999 й.)
12 408 000 АҚШ доллари қийматида;

Boeing 767-3 CBER UK-67007 (2003 й.)
21 414 000 АҚШ доллари қийматида;

Boeing 767-3 CBER UK-67008 (2004 й.)
22 362 000 АҚШ доллари қийматида.

Бундан олдин, Uzbekistan Airways 15 йил ичида биринчи марта янги формани тақдим этганди. 

Мавзуга оид