Ўзбекистон | 12:27 / 26.02.2020
27341
3 дақиқада ўқилади

ППХ раҳбарига янги ўринбосар тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Аманбай Оринбаев Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – жамоат тартибини сақлашни ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Шунингдек, бир қатор вилоятларда ИИБ бошлиқларига янги ўринбосарлар тайинланган.

Ички ишлар вазирининг 25 февралдаги буйруғи билан тизимда бир қатор тайинловлар амалга оширилди.

Вазирлик матбуот хизмати хабар беришича, подполковник Аманбай Тлеубаевич Оринбаев ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – жамоат тартибини сақлашни ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Аманбай Оринбаев

У 2019 йилнинг мартидан буён Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Энди у 2019 йил ноябрида Бахтиёр Пормонов ўрнига ППХ раҳбари этиб тайинланган полковник Бекмурод Тожимирзаевич Абдуллаевга ўринбосарлик қилади.

Полковник Музаффар Мухаммадсолихович Мухаммаджонов ИИВ Назорат-тафтиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Музаффар Мухаммаджонов

Тайинловга қадар М.Мухаммаджанов Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари - молия ва моддий - техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Азимжон Юсупович Холиқов Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Азимжон Холиқов

Тайинловга қадар А.Холиқов Бухоро тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Шерзод Шокирович Ибрагимов Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шерзод Ибрагимов

Тайинловга қадар Ш.Ибрагимов Навоий вилояти ИИБ Патруль - пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Хабибулла Убайдуллаевич Газиев Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари - молия ва моддий - техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Хабибулла Газиев

Тайинловга қадар Х.Газиев ИИВ Молия ва моддий - техника таъминоти бош бошқармаси молия - иқтисод бошқармаси иш ҳақини меъёрлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Полковник Исмоил Ибрагимович Ҳимматов Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари - молия ва моддий - техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Исмоил Ҳимматов

Тайинловга қадар И.Химматов ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси, Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини ташкил этиш ҳамда жамоатчилик уюшмалари билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси, жамоат уюшмалари билан ҳамкорлик қилиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Мавзуга оид