Ўзбекистон | 11:35 / 27.02.2020
48942
2 дақиқада ўқилади

Дин ишлари бўйича қўмита: Умра визаси вақтинча тўхтатилди

Саудия ҳукуматининг ушбу масала бўйича расмий қарори ва баёноти бугун эълон қилиниши кутилмоқда

Фото: AFP/Getty Images

Дин ишлари бўйича қўмита умра визаси вақтинча тўхтатилгани ҳақида маълум қилди.

Қўмита матбуот хизмат хабарида айтилишича, Саудия Арабистони подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги 2020 йил 27 февраль кунидан эътиборан, дунёнинг барча мамлакатлари учун «Умра» визаси тақдим этишни вақтинча тўхтатди.

Ушбу чора коронавирусга қарши кураш доирасида амалга оширилмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг билдиришича, Саудия ҳукуматининг ушбу масала бўйича расмий қарори ва баёноти бугун эълон қилиниши кутилмоқда.

Аввалроқ, Саудия Арабистони зиёратчиларнинг мамлакатга киришини вақтинчалик тақиқлагани хабар берилганди.

Подшоҳликнинг Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, Саудия Арабистони расмийлари Макка шаҳрида Умра амалини бажариш ва Мадинада Набавий Масжидни зиёрат қилиш учун келадиган фуқароларнинг мамлакатга киришини вақтинча тўхтатиб қўйди.

«Умра амалини бажариш ва Набавий Масжидни зиёрат қилиш учун подшоҳликка кириш вақтинча тўхтатилди», - дея хабар берди вазирлик Twitter’да.

Мавзуга оид