Жаҳон | 12:10 / 06.03.2020
23655
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Эронда 50 нафарга яқин ўзбекистонлик бор, ТИВ уларга тавсия билан чиқди

Ҳозирги пайтда 50 нафарга яқин ҳамюртларимиз Эронда бўлиб турибди, улар орасида коронавирус билан касалланганлар қайд этилмаган

Фото: Anadolu Agency

Ташқи ишлар вазирлиги Эрон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ҳамда уларнинг қариндошлари ва яқинларига мурожаат қилди.

Қайд этилишича, 2020 йил 1 мартдан бошлаб Теҳрон шаҳридаги Ўзбекистон элчихонаси ҳузурида ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, у Эронда COVID-19 коронавирусининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашганига қадар тун-у кун фаолият юритади.

Элчихона маълум қилишича, ҳозирги пайтда 50га яқин ҳамюртларимиз турли сабабларга кўра Эронда бўлиб турибди, 6 март куни эрталабки ҳолатга кўра улар орасида коронавирус билан касалланганлар қайд этилмаган.

“Элчихона Эрон томонининг ваколатли органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди, Ишчи гуруҳ аъзолари учрашувлар, тушунтириш ишлари олиб бормоқда, шунингдек, ватандошларга консуллик ҳуқуқий ва бошқа масалаларни ҳал қилишда ёрдам бермоқда.

Элчихона расмий веб-сайти ва «Телеграм» мессенжерида ташкил этилган махсус гуруҳ орқали Ўзбекистон фуқароларига Эрон ҳукумати ўрнатган меъёр ва қоидаларига, эҳтиёткорлик санитария чораларига қатъий риоя қилишларини, ватанга қайтиш ёки бошқа бир қарорга келишдан олдин, хотиржамлик ва эҳтиёткорлик билан хулоса чиқаришни тавсия этади. 

Шуни ёдда тутиш жоизки, Эрондан Тошкентга қайтгач Ўзбекистон фуқаролари махсус тайёрланган жойда 14 кун давомида карантинда бўладилар”, - дейилади маълумотда.

Ўзбекистон Республикаси элчихонасидаги ишчи гуруҳ билан боғланиш маълумотлари:

Тел.: +98 2122832071; +98 2122299780;
Костураев Костуражон (консул), тел.: +98 91201327823.

Элчихонанинг Интернет манбалари:
Элчихона веб-сайти: http://uzbekembassy.ir/

Телеграмдаги Citizens of Uzbekistan in Iran гуруҳи: 
https://t.me/UzbekistanCitizensinIran.

Бундан олдин, Ўзбекистон элчиси Кореяда бўлиб турган фуқароларга мурожаат қилганди.

Мавзуга оид