Ўзбекистон | 13:39 / 06.03.2020
40387
2 дақиқада ўқилади

Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинланди

«Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Олимжон Исаев Наманган шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Президент маслаҳатчисининг ўринбосари Умар Исмоилов, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилишича, шу пайтгача «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Олимжон Исаев Наманган шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Олимжон Исаев 1972 йили Наманганда туғилган. Тошкент давлат аграр университети ва Наманган давлат университетини тамомлаган. 

Наманган шаҳридаги «Ифода агро кимё ҳимоя» корхонаси директори, вилоят фермерлар кенгаши раиси, «Мехмаш» МЧЖ кузатув кенгаши раиси вазифаларида ишлаган. 2018 йил май ойидан бери  «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти бошқарувига раислик қилиб келаётганди. 

Эслатиб ўтамиз, Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Шавкатжон Абдураззақов 5 март куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланганди.

Мавзуга оид