Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда «Ўзбек – Туркман дўстлик уйи» ва «Улли ҳовли» мажмуаси бирлашган бошқарув дирекцияси ташкил этилади
Хоразм вилоятидаги “Ўзбек – Туркман дўстлик уйи” ва “Улли ҳовли” мажмуаси бирлашган бошқарув дирекцияси ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Хоразм вилоятидаги “Ўзбек – Туркман дўстлик уйи” ва “Улли ҳовли” мажмуаси бирлашган бошқарув дирекциясини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг таклифига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Хоразм вилояти маданият бошқармаси қошида давлат муассасаси ҳисобланган “Ўзбек – Туркман дўстлик уйи” ва “Улли ҳовли” мажмуаси бирлашган дирекцияси ташкил этилади;
Урганч тумани Ғойбу қишлоғи Туркманлар маҳалласи ҳудудида жойлашган “Ўзбек – Туркман дўстлик уйи” ва “Улли ҳовли” мажмуасининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан биргаликда Дирекцияга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги кўрсатилган бино ва иншоотларни тегишли ҳудуди билан биргаликда топшириш, Дирекция қабул қилиш ишларини белгиланган тартибда ташкиллаштиради.
Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
мажмуанинг илмий концепциясини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш;
мажмуадаги объектларда турли йўналишлар ва мавзуларда маданий –маърифий, этнографик тадбирларни амалга ошириш, бадиий кўргазмалар ташкил этиш, бунда, турли даражадаги илмий анжуманлар, фестиваллар, танловлар, ярмаркалар, сайллар ўтказиб бориш;
улар ҳақида нашр материалларини тайёрлаш ва оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб этиш;
мажмуада икки халқ дўстлиги мавзусини, унинг дастлабки кўриниши ва ўша давр муҳитини акс эттирувчи доимий экспозиция – кўргазма яратиш;
мажмуада қардош халқлар ҳақида батафсил маълумотлар базасини яратиш ва уни мунтазам янгилаб бориш, шунга оид китоб ва тўпламлар, видео ва фото ҳужжатлар каби бошқа манбаларни излаш, тўплаш, ўрганиш ва тарғиб этиш;
юқори технологияларга асосланган интернет тармоғи хизмати ҳамда ахборот-ресурс маркази фаолиятини самарали йўлга қўйиш;
ўрнатилган тартибда, мажмуанинг тарихий кўринишини сақлаган ва унга зарар етказмаган ҳолда ҳудудда зарур инфратузилмани шакллантириш, хизмат хилма-хиллиги ва сифатини ошириш, бу ерда дам олиш ва мазмунли ҳордиқ чиқариш учун қулай шароитлар яратиш;
мажмуани маданий этнографик туристик марказга айлантириш, унинг бу борадаги салоҳиятини ошириш ҳамда фаолиятини ривожлантириш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш.
Дирекциянинг молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланади:
Хоразм вилояти маҳаллий бюджети маблағлари;
Дирекциянинг асосий фаолиятидан тушадиган маблағлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги:
“Ўзбек – Туркман дўстлик уйи” ва “Улли ҳовли” мажмуасида турли тадбирларни ташкил этиш, манфаатдор жисмоний ва юридик шахсларга мажмуадаги заллар ва бошқа майдонларни ижарага бериш орқали ушбу объектларни доимий ишлатилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:23 / 28.04.2026
«Урганч-1» сув кўтарувчи насос станцияси янгиланади – Саида Мирзиёева
21:46 / 27.04.2026
Саида Мирзиёева Хоразмда президент қарорлари ижросини ўрганди
10:15 / 17.04.2026