Фуқароларга ерлар ҳудудлар хусусиятини инобатга олган ҳолда ажратилиши мумкин
Янги таҳрирдаги Ер кодексида ер майдони дифференциация тамойили асосида ажратилиши кўзда тутилади. Бу ер ажратишда ҳудуднинг ўзига хосликлари инобатга олиниши, Андижонда ҳам, Сурхондарёда ҳам бир хил ҳажмли ер майдони ажратилмаслигини англатади
Бу ҳақда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси Абдушукур Абдуллаев 10 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган “Ҳукумат соати”даги ҳисоботида маълум қилди.
“Тўғри, қишлоқ жойларда ер майдонлари катта хонадонлар жуда кўп. Қонунчиликка кўра олти сотихни тураржойга, ортиқчасини томорқа қилиб берилади. Лекин айнан мана шу норма айни пайтда бирор бир ҳужжатимизда акс этмаган. Янги қонунчилик ҳужжатларига шу меъёрни киритяпмиз, чунки 2019 йил 1 майга қадар ўзбошимчалик билан иморатларга “амнистия” эълон қилинганда худди шу сабаб туфайли ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ерларини қонунийлаштириб олиш учун ариза билан мурожаат қилмагани маълум бўлди.
Шу сабабли буни қонунчиликка ер майдонларини ҳудудларнинг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда тақсимлашни норма сифатида киритяпмиз. Чекка жойларда ер майдонини олти сотих қилиб бериш аҳолини қониқтирмайди. Янги таҳрирдаги Ер кодексида ер ажратишда дифференциациялашни кўзда тутганмиз”, дейди у.
“Ҳукумат соати”да депутат Одинахон Отахонова Ўзбекистон президентининг 2020 йил 29 январдаги қарори ва 2019 йил 17 июндаги фармонида 2020 йилда яйловлар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ерларни фойдаланишга киритиш ҳисобидан озуқабоп экинларни етиштиришни йўлга қўйиш учун чорвачилик хўжаликларига чорва молларининг бош сонига қараб ажратиб берилиши кўзда тутилганини эслатиб, Андижон ҳамда Наманган вилоятларида бундай ерлар мавжуд эмаслигига эътибор қаратди ва ушбу вазиятда президент фармони ижроси қандай таъминланиши билан қизиқди.
“Ҳақиқатан ҳам водийдаги вилоятларда, айниқса, Андижон вилоятида ер жуда ҳам чекланган. Бундай вазиятларда ана шундай ерлари бор бошқа яйлови бор жойлардан ер ажратилиши таъминланади. Масалан, Оҳангарон туманида жуда катта яйлов майдонлари бор. Шу сабабли Андижон ва Намангандаги чорвачилик хўжаликларига ер майдонлари берилади”, дейди Абдушукур Абдуллаев.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
10:19 / 08.11.2024
“Таниш-билиш ўтмайди” – Кадастр агентлиги директори ерга эгалик ҳуқуқини олишда фирибгарларга алданмасликка чақирди
20:28 / 01.11.2024
Фермер энди ерга ижара ҳуқуқини сотиши мумкин – саволларга жавоблар
14:20 / 24.10.2024