Ички ишлар вазирининг 11 мартдаги шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар қилинди.

Алишер Арслонов

Подполковник Алишер Миритдинович Арслонов Ички ишлар вазирлиги Ташкилий департаменти Котибият бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А.Арслонов Ташкилий департамент мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси мурожаатларни туркумлаштириш ва назорат бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Рустам Рўзиев

Подполковник Рустам Эргашович Рўзиев Навоий вилояти Томди тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Р.Рўзиев Навоий вилояти Хатирчи тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Маруф Шермухамедов

Подполковник Маруф Кобилжонович Шермухамедов Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар М.Шермухамедов Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шерзод Тоғаев

Подполковник Шерзод Хидирназарович Тоғаев Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ш.Тоғаев шу ернинг ўзида бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Элмурод Султанов