1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида иситиш тизими режа асосида ўчирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Жорий йилнинг 1 апрель кунидан бошлаб ҳаво ҳароратининг кўтарилиши муносабати билан Тошкент шаҳрида иситиш тизимини режа асосида навбатма-навбат ўчириш буйича ишлар олиб борилишини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.

Қўшимча равишда маълум қилинишича, иссиқ сув таъминоти ўчирилмайди ҳамда узлуксиз ва сифатли таъминланишига барча чоралар кўрилади.