Мудофаа вазирлиги карантин вақтида шаҳарларга ҳарбий техникалар киритилиши бўйича изоҳ берди
Мудофаа вазирлиги расмийси ҳарбий хизматчилар карантин тадбирларининг бир неча турларига жалб қилинганини айтиб ўтди.
Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Баҳром Зулфиқоров 7 апрель куни АОКАда ўтказилган брифингда карантин даврида ҳарбий техникаларнинг жалб қилиниши тўғрисидаги саволга жавоб берди.
«Ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ўташ тартибини белгиловчи тегишли Низомларга мувофиқ навбатчилик ва хизматга жалб этилган ҳарбий хизматчилар ўзларига бириктирилган шахсий ҳимоя воситалари, анжомлари ва бириктирилган қуроллари билан хизмат ўтайдилар.
Шунингдек, ҳарбий бўлинмаларда белгиланган гуруҳ, секция, экипаж ва ҳисоб деган тушунчалар бор. Алоҳида жойларда ва блокпостларда хизмат ўтаётган кичик бўлинмалар ўз таркибидаги ҳарбий техникалар билан хизмат ўтамоқдалар», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мудофаа вазирлиги вакили ҳар куни пойтахт кўчаларида, вилоят ва туман марказларида, аҳоли яшаш пунктларида фуқаролар карантин қоидаларига риоя қилиши, бесабаб кўчаларга чиқмасликлари бўйича ҳарбий техникалар ёрдамида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
«Бу махсус техникани БТР билан адаштирмаслик керак. Минг афсуски, айрим фуқароларимиз бу техникаларни кўриб турли хил салбий муҳокамаларга ҳам йўл қўймоқдалар.
Маълумот учун, тарғибот ишларига жалб қилинган БРДМ-2 зирҳли техника базасидаги ЗС-82 овоз узаткичли мослама айнан тарғибот ва мунозаралар ўтказишга мўлжалланган. Унинг овоз узатиш қуввати 6 км масофагача етади. Шаҳар ва аҳоли яшаш пунктларида ҳар бир кўчага кириб чиқиш каби ишларни енгиллаштириш мақсадида ушбу техникалар жалб қилинмоқда.
Ҳурматли ва азиз юртдошлар, нима бўлганида ҳам ҳарбий техникалар ва ҳарбий хизматчилар бу синовли даврда эзгу мақсадлар учун ушбу тадбирларга жалб қилинмоқдалар. Бир вақтнинг ўзида доимий бурчимиз хисобланган юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш бўйича вазифамизни бажармоқдамиз», дейди у.
Мавзуга оид
17:54 / 31.08.2024
Марказий ҳарбий округда зирҳли ва махсус ҳарбий техникаларни таъмирлаш йўлга қўйилди
21:42 / 20.08.2024
Россия Мудофаа вазирлиги «Белгород», «Брянск» ва «Курск» қўшин гуруҳларини ташкил этди
14:19 / 04.06.2024
Ўзбекистонлик мерганлар Туркиядаги халқаро мусобақада биринчи ўринни қўлга киритди
17:25 / 28.05.2024