Вазирлар Маҳкамасининг “Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманини 2020-2022 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Қуйидагиларни назарда тутувчи Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманини 2020-2022 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланади:
2020-2022 йилларда Хоразм вилоятининг Тупроққалъа тумани комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг мақсадли параметрлари ва молиялаштириш манбалари;
2020-2022 йилларда Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури;
2020-2022 йилларда Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманида йўл-транспорт инфратузилмаси тизимини яхшилаш ва электр энергия, табиий газ, ичимлик сув ҳамда алоқа тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш дастури;
2020-2022 йилларда Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманида ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастури;
2020-2022 йилларда Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманида ирригация ва мелиорация объектларини таъмирлаш дастури.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги туман аҳолисини узлуксиз тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида янгидан “сув тозалаш иншооти” ташкил қилиш ҳамда Питнак шаҳарчасида оқова сув тизимини (канализация) реконструкция қилиш ишларига 2020-2022 йилларда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг маблағларини жалб қилиш чораларини кўради.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси иштирокчилари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни нарх жиҳатдан рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида эркин иқтисодий зонаси иштирокчиларига республиканинг бошқа ҳудудларидан олиб келинадиган хом ашёлар ва республика ҳудудларига етказиб бериладиган маҳсулотларни ташиш учун транспорт воситаларига сарфланадиган харажатларга субсидия бериш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритадилар.
Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси иштирокчиларига давлат томонидан эркин иқтисодий зонаси ҳудудида лойиҳа амалга ошириш учун зарурий бино ва иншоотларни қуришда қурувчи ташкилот томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган қўшилган қиймат солиғига тенг миқдорда субсидия бериш масаласини кўриб чиқадилар.














