Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ҳарбий хизмат учун ўтказилган тиббий кўрик натижалари 3 ойгача ўз кучида қолади – Мудофаа вазирлиги
Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Баҳром Зулфиқоров карантин туфайли кечиктирилган ҳарбий хизмат учун тўланган маблағ қайси ҳолларда қайтариб берилиши ҳақида айтиб ўтди. Шунингдек, ҳарбий хизматга чақирилганлар тиббий кўрик натижалари карантиндан сўнг уч ой давомида ўз кучида қолиши маълум қилинди.
«Карантин чеклови бекор қилингандан сўнг бир ойлик ҳарбий хизматга чақирув давом эттирилади. Бир ойлик хизматга, яъни сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўташ учун пул бадалини тўлаб қўйган фуқаролар 27 ёшга тўлгунга қадар сафарбарлик чақируви резервидаги бир ойлик хизмат йиғинини ўташлари мумкин.
Шунинг учун карантин муддати тугагандан сўнг албатта бир ойлик хизматг йиғинига жалб қилинасиз, шунинг учун тўлов қилган пул бадалингиз қайтириб берилмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги 99-сонли қарор билан киритилган низомга мувофиқ, бу хизмат тури учун тўланган пул бадаллари фуқаро ҳарбий хизматга яроқсиз, деб топилганда ва унга тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси томонидан 27 ёшгача I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги берилган ҳолатда, шунингдек сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси вафот этганда ҳамда махсус ҳисоб рақамга янглишиб ёки ортиқча пул бадаллари ўтказилган ҳолатда пул бадаллари белгиланган тартибда қайтариб берилиши белгиланган», деган вазирлик вакили.
Баҳром Зулфиқоров ҳарбий хизматга тиббий кўрикдан ўтиб бўлганларнинг натижалари карантиндан кейин ҳам ўз кучида қолиши, агар 3 ой муддат ўтиб кетган бўлса, қайта кўрик ўтказилишини маълум қилди.
«Тиббий кўрик натижалари ўз кучида қолади. Аммо, амалдаги меъёрий ҳуқуқий ҳужжат, яъни Мудофаа, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2019 йил 3 апрелдаги қўшма қарор талабларига асосан функционал текширув ва лаборатория натижалари фақат уч ой давомида ўз кучида қолиши мумкин. Агар тиббий кўрикдан сўнг уч ой ўтган бўлса қайтадан тиббий кўрикдан ўтилади.
Шунингдек, коронавирусдан тузалган фуқаролар ҳам ҳарбий хизмат ўташлари мумкин. Бу бўйича ҳеч қандай чекловлар йўқ. Нафақат ҳарбий соҳада, балки бошқа соҳаларда ҳам худди шундай ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас», деди Зулфиқоров АОКАда ўтказилган брифингда.
Мавзуга оид
15:35 / 09.06.2026
Мудофаа бўлимларида тиббий комиссиялар тугатилиб, маошлар оширилади
15:20 / 09.06.2026
Ҳарбий ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилди
12:18 / 23.05.2026
Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
20:16 / 12.05.2026