«Пандемия вақтида чорва етиштираётганларга кўмаклашишни сўраймиз». Қўмита Қўштепа ҳокими ва чорвадор низоси бўйича муносабат билдирди
Қўштепа туман ҳокимлиги ва «Олимбой ҳожи» фермер хўжалиги ўртасидаги вазият Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилади.
Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида фаолият юритувчи «Олимбой ҳожи» фермер хўжалиги раҳбари, чорвадор Абдуманноб Қосимов ва Қўштепа тумани ҳокими Илёс Новиков ўртасидаги деярли икки йилдан бери давом этиб келаётган низо ҳақида Kun.uz саҳифаларида ёритилмоқда.
29 апрель куни сайт орқали чет элдан наслли қорамоллар олиб келиб боқаётган фермернинг мавжуд ерларини туман ҳокимлиги томонидан суд орқали олиб қўйилгани ҳақида мақола эълон қилинган эди.
Ушбу мақолада кўтарилган муаммоли ҳолат юзасидан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ўз муносабатини билдирди.
«Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига Фарғона вилояти Қўштепа тумани ҳокимлиги ва тумандаги қорамолчиликка ихтисослашган «Олимбой ҳожи» фермер хўжалиги ўртасидаги низоли вазият қарийб бир йилдан бери маълум.
Хўжалик раҳбари А.Қосимов қўмитага мурожаат қилиб, масалани ижобий ҳал қилишда ёрдам сўраган.
Натижада «Ўзбекчорванасл» агентлиги мутахассислари томонидан масала тегишлича ўрганилиб, ҳокимият вакиллари ва фермер хўжалиги раҳбарига чорвачилик субъектини ташкил этиш, бошқариш, наслни яхшилаш ва қорамолларнинг маҳсулдорлигини оширишда озуқанинг аҳамияти ҳамда чорва учун озуқа етиштиришга мўлжалланган ер майдонлари зарурлиги, шунингдек, интенсив усулдаги чорвачилик субъектларининг самарадорлиги хусусида тавсиялар берилган.
Таъкидлаш керак, чорвачилик субъектларига ер майдони ажратишда Ўзбекистон республикаси қонунларига кўра, маҳаллий ҳокимият ва ер ресурслари билан шуғулланувчи давлат идоралари ваколатли орган ҳисобланади!
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Фарғона вилояти Қўштепа тумани ҳокимлигидан ва унинг тимсолида барча маҳаллий ҳокимият вакилларидан бугунги пандемия шароитида хавфсиз ва сифатли чорва маҳсулотлари етиштираётган, шунингдек аҳолини иш билан таъминлаётган чорвачилик субъектларига ҳар томонлама кўмаклашишни сўрайди», дейилади Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати Kun.uz’га тақдим этган ахборотда.
Шунингдек, қўмита вакилининг маълум қилишича, Қўштепа туман ҳокимлиги ва «Олимбой ҳожи» фермер хўжалиги ўртасидаги вазият ва чет элдан келтирилиб боқилаётган чорва молларининг аҳволини ўрганиш мақсадида қўмита масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳи Қўштепа туманига юборилган.
Мавзуга оид
15:35 / 05.11.2024
Россия армиясига ёлланган яна бир ўзбекистонлик 5 йилга қамалди
19:18 / 02.11.2024
Арчазордан топилган одам боши – Қўштепадаги қотиллик тафсилоти
16:48 / 31.10.2024
Тепаликка қўлбола лифтда, балиқ овига қайиқда: қоражийдалик 90 ёшли отахон ҳикояси
13:44 / 01.05.2024