Ўзбекистон | 14:02 / 14.05.2020
60575
1 дақиқада ўқилади

Uzcard таъсисчиси ўзгарди

Ойбек Турсунов Uzcard’нинг 75 фоиз улушига эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Uzcard бренди остида фаолият олиб борувчи «Ягона умумреспублика процессинг маркази» масъулияти чекланган жамияти (МЧЖ) таъсисчилари таркиби янгиланди. Бу ўзгариш ҳақида Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги тадбиркорлик субьектлари ҳақидаги маълумотлар бўлимида маълумот берилган

Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрида МЧЖнинг 75 фоиз улушига эгалик қилиш ҳуқуқи жисмоний шахс Маҳмудов Аҳрор Аброровичдан бошқа жисмоний шахс – Турсунов Ойбек Батирович тасарруфига ўтгани кўрсатилган.

Uzcard’нинг қолган 25 фоизи улуши «Ягона умумреспублика процессинг маркази» МЧЖнинг ўзига тегишли ҳисобланади.

Мавзуга оид