Путиннинг таъкидлашича, Россияда коронавирус эпидемиясининг энг юқори даражасидан ўтилди. Россия президентининг айтишича, парад иштирокчилари соғлиғига барча хавфлар минимумга келтирилиши, яхшиси эса умуман истисно қилиниши лозим.
“Россия пойтахти Москвада ва бошқа шаҳарларда Ғалабанинг 75 йиллиги шарафига ҳарбий парадга тайёргарликни бошлашни буюраман. Биз буни 1945 йилда тарихий ғолиблар паради ўтган кун – 24 июнда амалга оширамиз. Ўшанда Қизил майдон бўйлаб Москва остонасида жанг қилган ва Ленинградни ҳимоя қилган, Европани озод қилган ва Берлинни ишғол қилган жангчилар юриб ўтган”, деб айтган Путин Шойгу билан ўтказилган мажлисда.
Парадга тайёргарликнинг боришидан хабардор бўлган манбанинг маълум қилишича, парад ўтказиладиган кунни дам олиш куни деб эълон қилиш режалаштирилмоқда. Парадга келиш таклифини Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев олган. Шунингдек, Москвага Молдова президенти Игорь Додон ва Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос келиш истагини билдирган.
Ғалаба паради коронавирус эпидемияси сабабли 9 май куни ўтказилмаганди. Бироқ Путин ушбу юбилей санани кейинроқ ўтказишга ваъда берган. 9 май куни Москва узра жанговар самолётлар учиб ўтган, кечки пайт эса салют отилган.

















