Ўзбекистон | 14:09 / 04.06.2020
26802
1 дақиқада ўқилади

Кириш имтиҳонлари 25 июлдан 20 августгача ўтказилиши режалаштирилмоқда

2020-2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари 20 июл санасидан 20 августга қадар ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Давлат тест маркази раҳбари Мажид Каримов 2020-2021 ўқув йили қабул жараёнларига бағишланган брифингда маълум қилди.

Унга кўра, олий таълим муассасаларига ҳужжатларни қабул қилиш 15 июндан 15 июлга қадар давом этади. 

“15 июл куни 00.00да ҳужжатлар қабули тўхтатилади. Сўнгра ҳужжатларни гуруҳлаш, абитуриентларга имтиҳонга кириш учун рухсатнома тайёрлаш жараёнлари амалга оширилади. Абитуриентлар рухсатномани Давлат тест марказининг расмий сайтида (dtm.uz) олишлари мумкин бўлади. Рухсатномани олиш тартиби бўйича роликлар орқали маълумот бериш йўлга қўйилади.

Давлат қабул комиссиясига кўра, кириш имтиҳонларини 25 июлдан бошлаш ва 20 августгача давом эттириш режалаштирилмоқда. Аниқ саналар ҳақида яна қўшимча маълумот берилади”, дея Мажид Каримовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид