07:57 / 05.06.2020
18080

Самарқандда арзимаган сабаб билан бошланган жанжал ўлимга олиб келди

Жиноят иши Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” бандига қайта малакаланган. 

2020 йилнинг 31 май кунидан 1 июнь кунига ўтар кечаси соат 23:30да фуқаро, 27 ёшли Д.Р. Самарқанд вилояти Нарпай тумани Сарбозор маҳалласида жойлашган “Мирбозор” савдо бозорининг олдидаги “Самарқанд” автошоҳбекатида Навоий вилоятидан келаётган почтани кутаётган бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, шу вақтда 47 ёшли Ш.У. ўзининг бошқарувидаги Damas русумли автомашинасида келиб, фуқаро Д.Р.нинг ўнг елкасидан туртиб ўтиши натижасида юзага келган жанжалда фуқаро Д.Р. қўли билан ҳайдовчи Ш.У.нинг юзига бир маротаба урган вақтида Ш.У. ердаги тошга йиқилиб тан жароҳати олган.

Ш.У. олган тан жароҳатлари билан Нарпай туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Ҳолат бўйича Нарпай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Д.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

2020 йилнинг 2 июнь куни соат 11:30да Ш.У. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

Шу сабабли жиноят иши ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” бандига (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) қайта малакаланган. Д.Р. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

Top