Вазирлар Маҳкамасининг “2021-2024 йилларда маданият марказларининг бинолари комплексини қуриш ва жиҳозлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Президентнинг “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 26 майдаги ПФ-6000-сон фармонида маданият марказлари фаолиятини, жумладан, маданият марказлари учун янги бино қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини ташкил этиш белгиланган.

2021-2024 йилларда маданият марказлари учун янги бинолар қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли рўйхат тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

бир ҳафта муддатда Манзилли рўйхат параметрларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан ишчи гуруҳни шакллантиради ва қатъий назоратни таъминлайди;

ҳар йили 1 июлга қадар келгуси йил учун янгидан қурилиши ва реконструкция қилиниши белгиланган маданият марказларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, уларни белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминлайди.

Белгилаб қўйилишича:

Манзилли рўйхатга киритилган маданият марказларини янгидан қуриш ишлари қоида тариқасида Маданият вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган намунавий лойиҳага асосан амалга оширилади;

маданият марказларини жиҳозлаш ишлари уларда ташкил этилган тўгараклар, ижодий жамоалар ва тегишли мутахассислар билан таъминланганлик даражасидан келиб чиқиб, манзилли рўйхатда белгиланган маблағлар доирасида ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида маданият марказларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишларини келгуси йилларда Ўзбекистон Республикасининг ривожлантириш давлат дастурларига белгиланган тартибда киритилишини таъминлайди.

Қуйидагилар Дастурни амалга оширишнинг молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:

а) маданият марказлари биноларини:

янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари бўйича — Ўзбекистон Республикасининг ривожлантириш давлат дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар;