Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳар бир туман ички ишлар органларида аудио-видео ускуналари билан жиҳозланган алоҳида хона тайёрланади
Ички ишлар вазири ўринбосарининг айтишича, калтаклаш, тазйиқ ўтказиш ҳолатларининг олдини олишнинг барча чоралари кўрилади.
Андижон вилоятида бўлган воқеа, бутун ички ишлар тизими раҳбариятини, барча шахсий таркибни ниҳоятда ташвишга солди. Бу ҳақда ички ишлар вазирининг ўринбосари Рустам Ҳотамов ички ишлар органлари фаолиятига бағишланган жамоатчилик мулоқотида айтиб ўтди.
Унинг қайд этишича, номаъқул, тизимга тасодифан кириб қолган ходимларни ишдан бўшатиш чоралари доимий равишда кўриб борилади.
“Шуни ҳам таъкидлашни истардим: ички ишлар ходимлари кундалик фаолиятида тез-тез стресс, зўриқиш ҳолатига тушиб қолади. Чунки улар жиноятчилик ҳолатлари билан бевосита тўқнашади. Шунинг учун психологик таъминот ишларини янада кучайтиришимиз керак. Тизимда соғлом фикрлайдиган, ҳалол, пок, виждонли, ватанпарвар ходимларимиз кўпчиликни ташкил этади”, - дейди у.

Вазир ўринбосарининг маълум қилишича, эндиликда ҳар бир туман ички ишлар органларида алоҳида хона тайёрланади, у ерда ҳар бир ички ишлар ходими билан фуқаролар суҳбатлари аудио-видео ускуналари орқали ёзиб борилади.
“Умуман, калтаклаш, тазйиқ ўтказиш ҳолатларининг олдини олишнинг барча чораларини кўрамиз”, - деди Р. Ҳотамов.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 июнь куни Андижонда қийноққа солинган фуқаро вафот этди.
Аниқланишича, ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари иш юритувдаги ариза юзасидан фуқаро А.А.ни ИИБ маъмурий биносига олиб келиб, ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, ноқонуний равишда ушлаб турганликлари оқибатида унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига жиддий зарар етказилишига сабабчи бўлган.
Мавзуга оид
10:21 / 22.01.2025
Ички ишлар органларида маъмурий конвой гуруҳлари ташкил қилинади
16:02 / 22.04.2024
Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди
13:51 / 22.12.2023
ИИО навбатчилик қисмларида фуқароларни алкотестер ёрдамида текшириш тартиби эълон қилинди
08:28 / 25.10.2023