Тошкентдаги Наврўз боғида жойлашган тарихий услубдаги овқатланиш тамаддихоналари ўз фаолиятини қайта тиклаётганини маълум қилади.

Бу ерда сизларни турли вилоятларнинг бир-биридан мазали бўлган миллий таомлари кутмоқда. Сиз боғда пойтахтнинг шоҳ таомлари-ю, Қашқадарёнинг тандир гўшти, Жиззахнинг машҳур сомсаси, Хоразм тухумбараги, Самарқанднинг лаззатли ҳолваси-ю, Фарғонанинг паловхонтўрасини оила аъзоларингиз ҳамда дўстларингиз даврасида мароқ ила тановул қилишингиз мумкин бўлади.

Наврўз боғидаги Этно ҳудуднинг бошқа ресторанлардан ажралиб турувчи муҳим жиҳати - бу ерда сиз ўзингизни республикамизнинг турли ҳудудларига тушиб қолгандек ҳис этасиз. Ҳар бир вилоятнинг ўзига хос гўзал маданияти, бетакрор ошхонаси билан яқиндан танишиш, шу билан бирга, маҳоратли ошпазлар томонидан тайёрланган хилма-хил таомлардан татиб кўриш имкони мавжуд.
https://ok.ru/videoembed/1557967866559
Боғда жойлашган барча хизмат кўрсатиш кафеларида ходимлар карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда фаолият олиб боришади. Ташриф буюрувчи меҳмонларнинг саломатлиги, қолаверса, маданий ҳордиқ чиқариши учун барча керакли чора-тадбирлар амалга оширилади.
Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Лабзак 12/1
Мурожаат учун телефон: +998933870723
Реклама ҳуқуқи асосида














