Жаҳон | 08:04 / 06.07.2020
16450
1 дақиқада ўқилади
АҚШда мустақиллик кунида ўнлаб одамлар отиб кетилди
АҚШда 4 июлда мустақиллик куни нишонланиши вақтида ўқотар қурол қўлланган ҳолда оммавий тартибсизликлар бўлиб ўтди.
Тартибсизликлар вақтида бутун мамлакат бўйлаб 27 киши ўлдирилган. Daily Mail нашрининг хабар беришича, энг кўп одам – 17 киши Чикагода ҳалок бўлган, яна 63 киши яраланган. Ҳалок бўлганлар орасида 7 ёшли қизча ҳам бўлган.
Нью-Йоркда 4 киши ўлдирилган ва 41 киши яраланган. Мемфис ва Балтиморда бир нафардан, Детройт ав Гринвиллда 2 нафардан одам ўлдирилган.
АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter’да ушбу вазиятга муносабат билдирган. У “федерал ҳукумат агар ундан сўрашса, ёрдам беришга тайёрлигини ва бунга қодирлигини” ёзган.