Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2020 йилда 3535 нафар шахс тарафлар ярашгани боис жиноий жавобгарликдан озод қилинган – Олий суд раиси ўринбосари
Судга оширилган 3337 та жиноят иши бўйича 3535 нафар шахс тарафлар ярашганлиги сабабли жиноий жавобгарликдан озод қилинган. Бу ҳақда 21 июль куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов маълум қилди.
«Шу йили жиноий жавобгарликка тортилиб ишлари судга оширилган 3337 та жиноят иши бўйича тарафлар ярашганлиги сабабли 3535 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод қилинганини ҳам алоҳида таъкидлашимиз лозим. Бу нимани билдиради? Шахс жиноий жавобгарликка тортилган бўлса бу нафақат унинг ҳаётига, балки унинг яқинлари ва фарзандларининг келажагига ҳам таъсир қилади.
Лекин қонунчилигимизда шундай ярашув институти татбиқ қилинганки, биз тарафларга имконият бераяпмиз агар жабрланувчига етказилган зарар ўз вақтида ва тўлиқ қопланган тақдирда, шунингдек, жабрланувчининг судланувчига нисбатан даъвоси бўлмаса, у биринчи марта жиноят содир қилаётган бўлса, ярашув институти қўлланиб келяпти.
Бу ҳолат 2001 йилда амалиётга киритилган бўлса, бугунги кунда 226863 нафар шахс худди шу тартибда жиноий жавобгарликдан озод қилинган», дея Икром Муслимовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Унинг қўшимча қилишича, бугунги кунда Олий суд судлов ҳайъатлари ва вилоят судлари ҳар бир ҳудуд кесимида қайси турдаги жиноят кўрсаткичлари ошган бўлса, бунинг сабабларини аниқлаш ва бартараф қилиш, шу турдаги жиноятлар сонини камайтиришга эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 17 июль куни Олий судда бўлиб ўтган республика судларининг 2020 йил биринчи ярмидаги фаолиятига бағишланган кенгайтирилган раёсат йиғилишида мазкур масалалар муҳокама қилиниб, тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилган.
Мавзуга оид
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
08:56 / 28.05.2026
Эҳтиёт чораларини бекор қилиш ваколати фақат судга ўтказилиши мумкин
19:43 / 18.05.2026
3 кишини пиёдалар йўлагида уриб юбориб, очиқда қолган аёл қўшмачилик устида ушланди
13:12 / 18.05.2026