Тошкент вилоятида ҳовлининг ичидан автомашинани олиб қочиб, ойналарини синдириб ташлаган шахс ушланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 13 июль кунидан 14 июль кунига ўтар кечаси соат 01:30да 28 ёшли А.Г. Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани Бешкент МФЙда яшовчи 33 ёшли А.К.нинг уйи ҳовлисига ғайриқонуний равишда кирган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у ҳовлида турган “ВАЗ 2106” русумли автомашинасини ҳеч кимдан сўрамасдан ўт олдириб, кўчага олиб чиқиб Кўксарой маҳалласи томонга ҳаракатланиб кетаётганида, автомашина техник жиҳатдан носоз бўлиб бузилиб қолганлиги сабабли йўл четида қолдириб, автомашинанинг чап олд эшиги ҳамда чап эшигидаги ойнасини синдириб ҳодиса жойидан яширинган.
Ҳолат юзасидан Қуйи Чирчиқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича А.Г. айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024