Аё Софиянинг ибодатга очилиши муносабати билан бугун эрта тонгдан одамлар жума намозини адо қилиш мақсадида Аё София масжиди томон йўл олишди.
Баъзи йўллар ҳаракат учун ёпилди
Аё София қайта очилгани сабабли Истанбул шаҳрининг баъзи йўлларида транспорт ҳаракати тўхтатилди. Хусусан, Отатурк хиёбони, Ғозий Мустафо Камол Пошо кўчасидан то Тарихий яриморолга қараб кетган барча йўлларда, шунингдек, Галата кўприги, Кеннеди, Решадие, Рагип Кумушпала проспектларига олиб борадиган йўналишларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Евроосиё туннели эса очиқ қолдирилди. Денгиз, метро ва мармарай хизматларида (Истанбулнинг Осиё ва Европадаги қисмларини боғлаган ва бўғоз остидан ўтган темир йўл линияси) ҳаракат давом этди. Боязид ва Эминўну бекатлари орасидаги трамвай ҳаракати душанба куни соат 06:00га қадар тўхтатилган.
Аё София нимаси билан муҳим ва нега тортишувларга сабаб бўлмоқда?
Тайёргарлик ишлари

Истанбул ҳокимияти томонидан берилган маълумотларга кўра, Аё София ва унинг атрофида аёллар учун иккита (Меҳмет Акиф боғи, Султонаҳмет мақбараси ёнидаги майдон), эркаклар учун эса учта очиқ майдон (Аё София майдони, Султонаҳмет майдони ва Базилика проспекти) намоз ўқиш учун ажратилди.
Аё София жума намозига қандай тайёрланди? Мозаикалар масаласи қандай ҳал қилинди?
Намоз ўқиладиган жойларга Боязид майдони, Сиркеи ва Чаттикапи орқали кирилди.

Бу жойларга кириш полиция томонидан 11та назорат пункти орқали амалга оширилди. Текшириш пунктларидан тез ва осон ўтилишини таъминлаш учун одамлардан ўзлари билан сумка олиб келмаслик сўралганди.


























