Сергелида спорт мактаби ҳудудида тез ёрдам шифохонаси ташкил этилмоқда
Сергели туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳудудида 250 ўринга мўлжалланган тез ёрдам шифохонасини битказиш ишлари якунига етказилмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимияти ахборот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ушбу тадбир Сергели туманида истиқомат қилаётган фуқароларни коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилиш, касалликни барвақт олдини олиш, даволаш жараёнларини амалга ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Сергели тумани ҳокими Бахтиёр Шомуродов ва туман раҳбарлари ўз вақтида амалга оширилмаган чора-тадбирлар натижасида ўлим ҳолатлари юз бергани учун аҳолидан телемурожаат орқали узр сўраганди.
Мурожаатда ҳоким тумандаги 13-оилавий поликлиникада Covid-19 маркази тайёрланганини эълон қилган. Оилавий поликлиникалар ҳузурида ташкил этилган қуйидаги ишонч телефони рақамларига коронавирус бўйича мурожаат қилиш мумкинлиги маълум қилинганди:
(97) 410-56-57, (97) 784-57-58, (99) 030-07-37, (97) 742-57-58, (99) 898-18-08, (97) 729-57-58, (97) 146-57-58, (97) 264-57-58, (97) 783-57-58, (97) 143-57-58
19 июль куни Тошкент шаҳрининг уч ҳудудида – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ётоқхонасида, Чилонзор туманидаги хусусий клиникада ва «Ўзэкспомарказ»да коронавирусга гумон қилинган фуқароларни қабул қилиш масканлари ташкил этилганди. Бу масканлар коронавирусга чалинганликда гумон қилинаётганларни вақтинча сақлаб туриш, касаллик тасдиқланган тақдирда даволаш учун тиббиёт муассасасига йўналтиришга мўлжалланган.
Мавзуга оид
12:00 / 12.10.2024
Сергелидаги портлаш: 4 нафар айбланувчининг ҳар бири 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
07:53 / 28.09.2024
Тиланчилик учун 10 ёшли ўғлидан фойдаланган эркак 10 суткага қамалди
19:41 / 27.09.2024
Сергелида автопойга уюштириб, пиёда ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 4 ойда озодликка чиқди
07:21 / 03.09.2024