25 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўп йиллардан буён раислик қилиб келаётган Муса Тажетдинович Ерниязовнинг ўлими тўғрисида хабарлар тарқалди. Тез орада бу хабарларнинг дастлабки манбаси сифатида кўрсатилган repost.uz сайти ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида сайт хакерлар ҳужумига учраганини маълум қилди ва раиснинг 20 июль куни вафот этгани ҳақидаги бу хабар рад этилди.
Шундан кейин ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистондаги маҳаллий сайтлар ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан тунги соат 01:00лар атрофида олиб кетилгани айтилди.
Маълум қилинишича, Makan.uz (Лалагул Каллиханова), KRuz.uz (Искандер Юсупов) ва Kar24.uz (Кумар Бегниязова) вакилларининг телефон ва ноутбуклари олиб қўйилган, бу ходимлар тунги соат 3:00 атрофида уйларига қайтишган.
Қорақалпоғистон прокуратураси М.Ерниязов шахсига тааллуқли нотўғри маълумотлар тарқатилиши ҳолати бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида суриштирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилиб, профилактик суҳбат ўтказилганини билдирган. Суҳбатлардан мақсад «бундай уйдирма хабарлар ким томонидан тарқатилганини аниқлаш» бўлган.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Дилшод Саиджоновнинг билдиришича, агентлик ўз ваколати доирасида ушбу вазиятни ўрганиб чиқиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
















