Ўзбекистон | 12:59 / 31.07.2020
14624
2 дақиқада ўқилади

Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Фурқат Жўрақулов Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди.

Жиззах вилояти ҳокимининг 2020 йил 30 июлдаги қарорига асосан вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб Фурқат Жўрақулов тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.

Фурқат Жўрақулов

Ф.Жўрақулов 1980 йилда Сирдарё вилояти Оқолтин туманида туғилган. 2001 йилда Ўзбекистон Миллий университети, 2003 йилда Ўзбекистон Миллий университети ҳамда 2012 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2003 йилдан Ўзбекистон Миллий университети жаҳон фалсафаси тарихи ва мантиқ кафедраси ўқитувчилигидан бошлаган. 

Фурқат Жўрақулов ўтган йиллар мобайнида таълим тизими ҳамда маҳаллий ижро ҳокимиятининг турли хил лавозимларида фаолият олиб борган. 2018 йилдан бугунги кунга қадар Жиззах Давлат педагогика институти ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаб келган.

2017 йилдан буён вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Ботир Тўхтамишев Жиззах Давлат педагогика институти ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди.

Мавзуга оид