Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тест синовларига 2 соат вақт ажратилади
Бугун, 8 август куни АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида Давлат тест маркази директори Мажид Каримов 2 сентябрда бошланиши режалаштирилаётган тест синовларига 2 соатдан вақт ажратилишини маълум қилди.
“Тест синовлари учун абитуриентларга 2 соат вақт берилади. Эрталабки сменалар соат 8:00да бошланиб, 10:00да тугайди, кечки сменалар эса соат 17:00да бошланиб, 19:00да якунланади. Соат 10.00 ва 17.00 оралиғида стадионда ҳеч ким бўлмайди. Абитуриентлар махсус дезинфекцион йўлакдан ўтади, уларга тиббий ниқоб берилади ҳамда антисептик воситалар ишлатилади. Тест синовлари стадионда бўлаётганлигини инобатга олиб, абитуриентларга қўшимча равишда оқ бош кийим (кепка) тарқатилади,” – деди Каримов.
Шунингдек, Мажид Каримов тест синовларига ажратилган вақт нима сабабдан 3 соатдан 2 соатга ўзгартирилганлигига изоҳ берди.
“Ҳар йили тест синовлари учта фандан ўтказилар ва учта фанга уч соат вақт берилар эди. Бу йил эса истисно тариқасида тест синовлари иккита фандан ўтказилади. Шароитдан келиб чиқиб, қўшимча фанлар олиб ташланди. Бундан ташқари, тест синовлари анча соддалаштирилган ва осонлаштирилган”, деди у.
Мавзуга оид
17:44 / 25.05.2026
Олийгоҳларда контракт тўлаш муддати узайтирилди
17:41 / 11.02.2026
2026 йилги тест имтиҳонларида топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди
18:25 / 13.01.2026
Ҳарбий хизматни ўтаганларга фоизсиз таълим кредити берилади
19:58 / 30.12.2025