COVID-19 пандемияси дунё иқтисодий коньюктурасини жиддий ўзгартирди. БМТ жаҳон иқтисодиёти учун оғир оқибатлар келтирувчи рецессияни прогноз қилмоқда.
PwC Ўзбекистон директори COVID-19 пандемияси чақирган инқироз кўчмас мулк бозорига қандай таъсир қилиши, харидорлар қандай йўл тутиши ва қандай вазиятни кутиш мумкинлиги учун ҳақида сўзлаб берди.
Талаб пасайиши қай даражада давомли бўлади ва сегментларнинг тикланиши қандай тартибда кечади?
Умуман олганда, биз COVID-19 касалигининг ҳозирда кутилаётган иккинчи тўлқини ўтгунига қадар талаб пасайишини кузатишимиз мумкин. Бу ҳолда талаб пасайиши анча сезиларли бўлиши табиий. Мамлакатдаги йирик девелопер компаниялари билан суҳбатларимиздаги маълумотларга суянадиган бўлсак, бугунги кунда кўчмас мулк бозори у қадар катта йўқотишларга учрамаган, сотувлар баҳор ойларида, кўп ташкилотлар, жумладан нотариал идоралар ёпилгани туфайли тўхтаб қолган.
Бироқ карантин чекловлари юмшатилиши билан бозор тезда жонланди ва сотувлар тикланди. Ҳозир йирик девелоперларда уй-жой сотуви бўйича пасайиш кузатилмаяпти.
Ўзбекистонда икки тоифа бунёдкорлар фаолият юритадилар: йирик ва кичик қурувчилар. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, турар-жой ва тижорат мақсадларидаги кўчмас мулклар қурувчиларнинг асосий қисми Тошкент шаҳрига тўғри келади ва бу ердаги умумий сондан фоиз ҳисобида олинганда ўртача 70 фоизи бу катта тажрибага эга бўлмаган “кичик”, бу секторда катта тажрибага эга бўлмаган қурувчилардир. Инқироз пайтида харидор барча таваккалчиликларни ҳисобга олади ва катта эҳтимол билан вақт синовидан ўтган йирик қурувчиларни танлашга мойил бўлади.
Тижорий кўчмас мулк ҳақида гап кетганда, бу ҳануз нисбатан кичик секторлигини эътироф этиш зарур. А ва В классдаги бизнес марказлар офис майдонлари нисбати ўрганилса, Тошкентда бу кўрсаткич МДҲнинг бошқа йирик шаҳарларига нисбатан сезиларли даражада пастлиги маълум бўлади.
Савдо-кўнгилочар марказлар сегментидаги манзара ҳам айтарли ўзгармайди. Бугунги кунда тижорий кўчмас мулкка бўлган талаб сақланиб турибди ва бу ўз навбатида талабнинг сезиларли даражада ошишини таъминлаяпти. Қачонги таклиф талабдан ошса ва карантин чекловлари янада узайтирилса, вазият ёмон томонга ўзгариши мумкин, бундай ҳолда талаб ва таклиф ўртасидаги фарқ йириклигича сақланиб қолиш эҳтимоли бор.
Шунингдек, кузатилмоқдаки, кўпчилик компаниялар ўз офислари ҳажмини қайта кўриб чиқмоқдалар. Айниқса қатор бўлимлар учун масофавий ишлаш амалиёти кенг қўлланилгани сари анъанавий “офис иши” деган тушунча ўзгариб бораяпти. Бу эса табиийки ижара берувчининг бизнес-модели келажагига ва тижорий кўчмас мулк бозори ҳажмига таъсир қилади.
















