Tribuna.uz куннинг асосий трансфер янгиликларини тақдим этади.
«Челси» марказий ҳимоячи Льюис Данк юзасидан келишувга эришди. «Брайтон»нинг 28 ёшли футболчиси учун лондонликлар 40 миллион фунтдан воз кечишлари мумкин. Ўтган мавсумда ҳимоячи 36 ўйинда майдонга тушди, 3 гол уриб, 3 марта шерикларига голли узатма амалга оширди. Данк учун Лондоннинг бошқа клуби «Тоттенҳэм» ҳам даъвогарлик қилаётганди. (Манба: Sun Sport)

«Аталанта» «Локомотив»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Алексей Миранчук учун рақобатда «Милан»ни доғда қолдирмоқда. Италия матбуоти ушбу трансфер суммасини 15 миллион евро атрофида баҳолаяпти. Айтилишича, томонлар шу кунларда бир стол атрофида йиғилиб, 24 ёшли футболчи учун якуний тўхтамга келадилар. (Манба: Calciomercato)
«Наполи»дан «Эвертон»га ўтишга яқин турган Аллан якунда Испанияга кетиб қолиши ҳам мумкин. «Атлетико» 29 ёшли яримҳимоячи учун «Эвертон» таклиф қилаётган 40 миллион еврони бера олишларини маълум қилди. Шу билан бирга, мадридликлар футболчига яхшироқ маош таклиф қилишлари ҳам мумкин. Аллан ўтган мавсумда 23 ўйинда майдонга тушди ва 2 гол муаллифи бўлди. (Манба: Марса)
«Уотфорд» дарвозабони Бен Фостер учун «Челси» ва «Эвертон» даъвогарлик қилишмоқда. Ҳар икки клуб ҳам тажрибали Фостерни асосий дарвозабонларига ўринбосар сифатида қарашмоқда. «Уотфорд» АПЛни тарк этди ва 37 ёшли дарвозабон шу ёзда жамоани тарк этмоқчи эканини маълум қилганди. (Манба: Daily Mail)
«Ливерпуль» Тиаго Алкантара билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган ва унга кўра испаниялик футболчи 4 йил Ливерпулда тўп суради. Тиаго аллақачон Англияда ўзига уй топган ва якуний музокараларни кутмоқда. Трансфер суммаси дастлаб, 30 миллион евро баҳоланаётганди, аммо «Манчестер Сити», «Ювентус» каби талабгорлар пайдо бўлгач, 40 миллион евро ҳақида гап бормоқда. (Манба: RMC Sport)

«Вердер»

















