Иқтисодиёт | 00:50 / 18.08.2020
6805
3 дақиқада ўқилади

Зафарободда тадбиркор фаолиятини ноқонуний текширган ветеринария бўлими бошлиғи жазоланди

Мансабдор шахс тадбиркор фаолиятини текшириб, буни Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга киритмаган.

Бизнес-омбудсман матбуот хизмати тадбиркорларни текшириш давомида қонунчиликка риоя этмаслик ҳолатлари кузатилаётгани ҳақида хабар берди.

«Ишбилармонлик муҳитида назорат қилувчи органлар қонун талабларига риоя этилиши устидан назорат қилиб, тадбиркорлар эса белгиланган тартибга риоя этиши керак. Шунинг учун, фақатгина жамоавий ва самарали мулоқот орқали ишбилармон муҳитини яратиш мумкин.

Шу билан бирга, ишбилармонлик муҳити ва назорат қилувчи органлар ўртасида самарали ҳамкорлик йўқлигини, назорат қилувчи органларга нисбатан ишончсизлик борлигини тан олиш керак.

Бунинг сабаби кўплаб омиллар бўлиши мумкин, аммо биз кўп тарқалганларидан бири – назорат қилувчи органлар ходимларининг ноқонуний ҳаракатларига тўхталамиз. Тартибга солувчи қонун хужжатлари ҳақида етарли даражада билим эга эмаслик, ўз лавозим мажбуриятларига лозим даражада ёндашмаганлик, баъзида атайин амалдаги қонун хужжатлари талабларига риоя қилмаслик натижасида назорат қилувчи органлар ходимлари тадбиркорларнинг тинчлигини бузишади. Ноқонуний харакатлар кимнингдир тадбиркорлик фаолиятига зарар етказишига ёки масъул ходимнинг қонун талабларини бузгани учун жавобгарликка тортилишига олиб келади.

Мисол учун, жорий йилнинг май ойида Зафаробод туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Ш.Жумашев ва бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ходимлари Жиззах вилоятида фаолият юритаётган «Саодат она» МЧЖнинг фаолияти юзасидан текширув ўтказишган.

Текширув Зафаробод туман ҳокимининг қарори асосида, туманда ердан самарасиз фойдаланиш ҳолатларига барҳам бериш ва қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар масъулиятини ошириш мақсадида ўтказилган. Масъул ходимлар тадбиркор томонидан қонун талабларига риоя этилишини таъминлаб, аммо ўзлари текширув ўтказиш тартибига риоя этишни унутдилар.

Ноқонуний текширувларнинг олдини олиш мақсадида 2018 йилда Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими ишга туширилган ва ушбу даврдан сўнг тадбиркорлар фаолиятидаги барча текширувлар назорат қилувчи органлар томонидан ушбу тизимда рўйхатга олиниши шарт.

Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олинмаган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар ноқонуний ҳисобланади.

«Саодат она» МЧЖнинг фаолиятида текширув ўтказган масъуллар мазкур текширув тадбирларини Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олмаган ва шунга кўра ўтказилган текширув ноқонуний ҳисобланади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Бизнес-омбудсман томонидан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси номига тақдимнома киритилди. Натижада Зафаробод туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Ш. М. Жумашевга нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-банди билан интизомий жазо чораси кўрилди», – дейилади Бизнес-омбудсман матбуот хизмати хабарида

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид