Жаҳон | 17:39 / 27.08.2020
13900
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко: “Беларуснинг барча олтин захиралари аллақачон мамлакатга қайтарилган”

Лукашенко миллий валюта курсини керакли даражада ушлаб туриш учун Беларусда захира етарли эканлигини қайд этди ва миллий банк ҳамда ҳукуматни мақтади.

Фото: Виктор Толочко

Беларусь ҳукумати олтин-валюта захриаларини мамлакатга қайтариш тўғрисида аввалроқ қайғурганди, барча олтин захиралари аллақачон қайтарилган, деди мамлакат президенти Александр Лукашенко.

 "Билган эканман: уч ой бурун барча олтин-валюта захиралари, айниқса олтин захираларини мамлакатга қайтариш вазифасини қўйгандим. Олтин граммигача мамлакатга қайтарилди", - деди Лукашенко.

У миллий валюта курсини керакли даражада ушлаб туриш учун Беларусда захира етарли эканлигини қайд этди ва миллий банк ҳамда ҳукуматни мақтади.

 Беларусь миллий банкининг маълумот беришича, 2020 йил бошига кўра мамлакатнинг олтин захираси 42,2 тоннани ташкил этган.

Мавзуга оид