Жаҳон | 10:26 / 06.09.2020
29587
1 дақиқада ўқилади

Яширин камерани смартфон ёрдамида қандай топиш мумкинлиги маълум қилинди 

Яширин камералар одатда қўл етмас, илғаш қийин бўлган жойларда ўрнатилади. Бироқ уни умуман илғанмайдиган қилиб ўрнатишнинг иложи йўқ.

Фото: Getty Images

“Синергия” университети мутахассиси Роман Солдатенковнинг таъкидлашича, яширин камерани смартфондаги камера ва фонарча ёрдамида аниқлаш мумкин. 

Смартфонда камера ва фонарча ёқилгач, яширин камера бор-йўқлиги текшириладиган хонани имкони борича қоронғилаштириш ва уни бир чеккадан текшириб чиқиш лозим. Бунда айниқса шифтларни, розетка ўрнатилган деворларни синчковлик билан текшириш лозим.

Агар хонада яширин камера ўрнатилган бўлса, унда смартфон экранида шуълани (блик) кўриш мумкин бўлади. Мутахассиснинг қўшимча қилишича, смартфонда фонарча бўлмаса, унда оддий фонардан фойдаланиб, уни смартфон камераси йўналган томонга йўналтириш лозим.

 

Мавзуга оид