Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Танқидий муҳокама этилади ва жиддий хулоса қилинади» – Паст Дарғом ҳокимлиги «1000 та жўжа спектакли»га муносабат билдирди
Kun.uz'да бугун, 8 сентябрь куни соат 08:37 да «Паст Дарғомда «1000 та жўжа спектакли»: Бош ролларда прокурор ва ўғлини камбағал қилиб кўрсатган «маҳаллақўм» сарлавҳали мақола эълон қилинганди. Унда Қўқони маҳалласи раиси «темир дафтар»га киритилган оила деб ўз оиласини кўрсатгани ҳақида ҳикоя қилинганди.
Паст Дарғом тумани ҳокимлиги ахборот хизмати воқеа юзасидан муносабат билдирди.
«Маҳалла раиси Kun.uz сайтига ёлғон маълумот берган.
Kun.uz сайтида 6 сентябрь куни «1000 та жўжа билан беш ойда камбағалчиликдан чиқиш мумкинми?» сарлавҳаси остида мақола эълон қилинганди.
Унда Паст Дарғом тумани «Қўқони» маҳалласидаги бир оилага камбағалчиликдан чиқишда ёрдам кўрсатилгани ҳақида сўз борган. Хусусан, Достон Тиркашев тадбиркорликни бошлагани, отаси эса хорижда ишлаб юргани ҳақида маълумот кетган.
Аслида маҳалла оқсоқоли маҳалласида камбағаллик бўйича қилинган ишларни ўрганишга келган мухбирга ёлғон маълумот берган. Яъни, раис ўз хонадонига кириб, бу кам таъминланган оиланинг уйи эканини айтган.
Ушбу ҳолат туман мутасаддилари томонидан тегишли тартибда танқидий муҳокама этилади ва жиддий хулоса қилинади», дейилади ҳокимлик муносабатида.
Мавзуга оид
16:47 / 21.11.2022
Самарқандда маҳалланинг қиморбоз раиси ишдан олинди
12:06 / 22.10.2022
Фуқароларнинг «Темир дафтар»га кириш бўйича ҳоким ёрдамчисига электрон мурожаат қилиш тизими йўлга қўйилади
16:13 / 06.10.2022
“Любой” ишни биттада битиради”ган участкавой фуқаронинг “Equinox”ини дабдала қилди. Унга чора кўрилмаётгани эса шунчаки абсурд
09:18 / 15.09.2022