Forbes журнали 2020 йилда дунёнинг энг кўп даромад олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди. Нашр рейтингида бу сафар ҳам Лионель Месси ва Криштиану Роналду етакчилик қилган. Журнал баҳоларига кўра, топ-10 футболчилари олдинда турган мавсумда жами 570 млн доллар ишлаб топишади - бу ўтган мавсумдаги кўрсаткичдан 11 фоизга кўп. Бу сумма маошлар ва мукофот пулларидан ташқари, бонуслар ва реклама шартномаларидан келадиган маблағларни ҳам ўз ичига олади.
1. Лионель Месси «Барселона»
Жами даромад: 126 миллион доллар
Маош: 92 миллион доллар
Реклама шартномалари: 34 миллион доллар

Ўтган мавсум аргентиналик футболчи учун энг оғир мавсумлардан бири бўлди, Мессининг «Барселона» раҳбариятига уруш очди. Аммо Лео янги мавсум арафасида ҳеч қаерга кетмади, демак у яна бир йил давомида шартнома бўйича 92 миллион доллар (солиқлар чиқариб ташланмаганда) ишлаб топади. Тўғри, 2021 йилда шартнома муддати якунланади ва унинг рейтингдаги ўрни ўзгариши мумкин.
2. Криштиану Роналду «Ювентус»
Жами даромад: 117 миллион доллар
Маош: 70 миллион доллар
Реклама шартномалари: 47 миллион доллар

Роналду 35 ёшда. Бу ёшда кўплаб форвардлар фаолиятини якунлашади, аммо португалиялик футболчи гол уришда, рекордларни янгилашда ва катта маблағларни ишлашда давом этмоқда. Криштиану футболда йирик реклама шартномаларига ва ижтимоий тармоқларда ҳаддан ташқари катта аудиторияга эга — 457 миллион. Унда ҳали ҳам катта иштиёқ бор ва у яқинда терма жамоалар сафида гол уриш бўйича янги рекорд ўрнатиши кутилмоқда.
3. Неймар «ПСЖ»
Жами даромад: 96 миллион доллар
Маош: 78 миллион доллар
Реклама шартномалари: 18 миллион доллар
























