Вазирлар Маҳкамасининг 4.09.2020 йилдаги «Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 539-сон қарори қабул қилинди.
 
Norma’нинг ёзишича, юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тўғрисида ягона марказлаштирилган ахборот манбайини шакллантириш, шунингдек давлат хизматларини кўрсатишда идоралараро электрон ҳамкорликни таъминлаш мақсадида қуйидагилар тасдиқланди:

  • Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасини (кейинги ўринларда – Марказий маълумотлар базаси) шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Марказий маълумотлар базасида фойдаланиладиган классификатор ва маълумотномалар рўйхати.

Ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:

  • Давлат солиқ қўмитаси Марказий маълумотлар базасини юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади;
  • Марказий маълумотлар базаси солиқ органларининг Ягона интеграциялаштирилган ахборот-ресурс базаси негизида ташкил этилади, ДСҚнинг маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш ва солиқ маъмуриятчилигида замонавий АКТни кенг жорий этиш лойиҳасининг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
  • масъул давлат органлари (ҳужжатга иловада келтирилган рўйхат бўйича) томонидан тегишли маълумотлар ва классификаторлар Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрини шакллантириш ва юритиш ҳамда ягона идентификаторлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга (16.07.2020 йилдаги 444-сон ВМҚ билан тасдиқланган) мувофиқ жойлаштирилади ва янгилаб борилади.

ДСҚга манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қуйидагиларни амалга ошириш топширилди:

бир ой муддатда 2020 йил 1 декабрга қадар давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларини Марказий маълумотлар базасига интеграция қилиш графигини тасдиқлаш;

уч ой муддатда: