Ўзбекистон | 10:38 / 05.10.2020
27351
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда Tacuma’нинг бетон тўсиққа урилиши оқибатида уч киши вафот этди

Tacuma ҳайдовчиси “Тошкент-Нукус” йўналиши бўйича ҳаракатланиб бориб, руль бошқарувини йўқотган ва йўлни ажратиб турувчи ўртадаги бетон тўсиққа урилган.

2020 йилнинг 4 октябр куни соат 20:30да Самарқанд вилояти Нарпай тумани Оқолтин МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Нукус” М-37 автомобиль йўлининг 96-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳайдовчи, Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида яшаган 42 ёшли З.Б. бошқарувида бўлган Tacuma русумли автомашинаси билан “Тошкент-Нукус” йўналиши бўйича ҳаракатланиб бориб, руль бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи ўртадаги бетон тўсиққа урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Натижада, ҳайдовчи З.Б. ва йўловчи, 26 ёшли Н.А. воқеа жойида, бошқа бир йўловчи, 37 ёшли М.С. эса олган тан жароҳатлари оқибатида туман тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Шунингдек, автомашинада бўлган яна икки нафар йўловчи, 41 ёшли Х.Қ. ва унинг укаси Ж.Қ. турли хилдаги тан жароҳатлари олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нарпай туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши шу куннинг ўзида вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.  

Мавзуга оид