10:47 / 09.10.2020
83034

Супер-контракт нархлари қандай белгиланиши маълум қилинди

Молиявий мустақил ОТМлардан ташқари барча ОТМлар табақалаштирилган тўлов-контракт нархини белгиланган минимал кўрсаткичдан оширмайди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, мавжуд тартибга кўра, табақалаштирилган тўлов-контракт давлат комиссияси томонидан белгиланган минимал бараваридан кам бўлмаган миқдорда ОТМ томонидан мустақил белгиланиши мумкин.

«Масалан, молия йўналиши бўйича оширилган контракт базавий миқдорнинг 15 баравари этиб белгиланган бўлса, Тошкент молия институти мазкур кўрсаткични 17 баравар этиб белгилаши, Термиз давлат университети эса ўзгартирмаслиги мумкин эди.

Мазкур тартиб ўтган йилги қабулда амалиётга жорий этилган», деб тушунтирмоқда вазирлик.

Лекин пандемия шароитидан келиб чиқиб, давлат комиссияси томонидан 2020–2021 ўқув йили қабули учун истисно тариқасида ОТМ томонидан табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган табақалаштирилган (супер контракт) тўлов-контрактнинг минимал микдорларидан оширилмайди.

Бироқ ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМлар бундан мустасно. УрДУ, СамДЧТИ, СамИСИ, ТДЮУ, ТДИУ, ТМИ, ТДШУ, ТошФармИ, ЎзДЖТУ, ТТЙМИ – ҳозирги Транспорт университети суперконтракт миқдорини ошириш ҳуқуқига эга.

Аввалроқ талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар 5та йўналишдан бирида, қайсидир йўналиш талабаси бўлган абитуриентлар ҳам балли етмаган йўналишда супер контрактда ўқишга рухсат этилгани маълум қилинган эди. Фақат қабул баллар кетма-кетлигига мувофиқ амалга оширилади.

Мавзу
Қабул-2020
20 июнь куни ОТМларга ҳужжат қабул қилиш бошланди. Имтиҳонлар 1 август куни бошланиши режалаштирилмоқда.
Барчаси
Top