Ўзбекистон | 13:55 / 30.10.2020
10443
2 дақиқада ўқилади

Жорий йилги тест синовлари учун абитуриентлардан 80 млрд сўмдан ортиқ маблағ келиб тушган — ДТМ

Бугун, 30 октябрь куни Давлат тест маркази раҳбарияти иштирокида “2020/2021 ўқув йилида бакалавриат таълим йўналишларига қабул учун ўтказилган тест синови якунлари, таҳлил ва хулосалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда марказ директори ўринбосари Сардор Ражабов жорий йилги тест синовлари учун абитуриентлардан қанча маблағ йиғилгани ҳақида ахборот берди.

“Жорий йилги тест синовлари учун абитуриентлардан 80 миллиард сўмдан ортиқ маблағ келиб тушган. Имтиҳонлар ўтказиладиган стадионлар ҳақида айтадиган бўлсак, стадионларнинг фақат 2-3 таси билан шартнома тузиб, маблағ ўтказиб берилган. Қолган ҳолатларда стадионлар ҳокимликлар томонидан тақдим этилган. Яъни буларга ДТМ маблағлари сарфланмаган”, – дея Ражабовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Қўшимча қилинишича, абитуриентлардан йиғилган маблағларнинг бир қисми тиббий ниқоб, қўлқоп, ручка, ичимлик сувлари, гуруҳ назоратчилари ҳамда ушбу жараёнга жалб этиладиган ходимларга сифатли тушлик учун сарфланган.

Шунингдек, Давлат тест марказининг ҳудудий бўлимлари бинолари ҳам абитуриентлардан келиб тушган маблағлар ҳисобига шакллантирилиши маълум қилинди.

Мавзуга оид